Ру En O'z
6 Март 2022 1642

Баҳодир Аҳмедовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Аҳмедов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Баҳодир Аҳмедов 1973 йил дунёга келган. 1996 йилда Тошкент электротехника алоқалар институтини, 2007 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини битирган. У киши турли йилларда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори, Маданият ва спорт вазири, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган. Бир неча йилдан буён Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Спорт соҳасида кўрсатган хизматлари учун "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Баҳодир Аҳмедовни туғилган куни билан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech