Ру En O'z
6 Март 2022 1700

Велоспортчимиз Туркиядаги халқаро мусобақада совриндор бўлди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Tashkent city professional cycling team" клуби Туркиядаги йиғинини давом эттирмоқда. Унинг доирасида ташкил этилган навбатдаги халқаро мусобақада ҳамюртимиз Янина Кускова шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Аёллар ўртасида ўтган гуруҳ пойгасида ёш умидли спортчимиз ўзининг иродаси билан европалик рақибларига қарши кечган рақобатда илиқ таассурот қолдирди. Пойгада биринчи ва иккинчи ўринлар Украина терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Шунингдек, пойгада иштирок этган бошқа ҳамюртларимиз қуйидаги ўринда маррага етиб келишди:

12. София Каримова
16. Шаҳноза Абдуллаева
17. Анна Куликова
33. Маргарита Мисюрина
44. Нафосат Козиева
54. Мадина Қаҳҳорова
55. Анна Кускова
63. Елена Зайцева
68. Ирина Березина

Маълумот учун, пойгада 78 спортчи стартга чиқди. Улардан 10 нафари финишга етиб кела олмади.

Text to speech