Ру En O'z
5 Март 2022 1528

Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатини 7 та медаль билан якунлашди

Эронда таэквондо бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз вакиллари 4 та медаль қўлга киритишди.

Кутилганидек, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ўз вазн тоифасида яна бир бор тенгсиз эканлигини исботлаб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, барча рақибларини мағлуб этган Шуҳрат Салаев ҳам жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилган бўлса, Никита Рафалович ҳамда Жасур Жайсунов бронза медалларини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар ўртасида кечган баҳсларда Феруза Содиқова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Светлана Осипова бронза медалига эга чиқишган эди. Шу тариқа, таэквондочиларимиз мазкур мусобақани 3 та олтин ва 4 та бронза, жами 7 та медаль билан якунлашди.

Энди спортчиларимиз "Fajr Open" мусобақаси доирасида баҳс олиб боришади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қўлга киритилган муваффақият билан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясини табриклаб, жамоамизга келгуси турнирларда ҳам омад тилайди.

Text to speech