Ру En O'z
5 Март 2022 1859

Дэвис Кубоги: Ўзбекистон ва Туркия қарама-қаршилигида ғолиб номи аниқланди

Хабар берганимиздек, Дэвис Кубоги жаҳон саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ҳамда Туркия терма жамоалари баҳс олиб борди. Учрашувлар бугун ниҳоясига етди ва унда Туркия 5 ўйинлик серияда зафар қучди.

Кеча бўлиб ўтган дастлабки икки қарама-қаршиликдан сўнг дуранг натижа қайд этилди. Эътиборлиси, бугун ҳам икки беллашувдан кейин ғолиб жамоа номини аниқлашнинг иложи бўлмади. Шу боис, ҳал қилувчи - бешинчи учрашувга мурожаат қилинди.

Катта қизиқиш остида кечган тўқнашувда Сергей Фомин рейтингда ўзидан анча юқори бўлган рақиби Чем Илкелга қарши кортга чиқди. Қарийб 2 соат давом этган баҳсда дунёнинг 189-тартиб рақам остида сараланган теннисчиси Илкел ғалаба қозонди. Эътироф этиш жоиз, вакилимиз ҳар икки сетда рақибига етарлича қаршилик кўрсатди ва якунда тай-брекларда имкониятни бой берди. Якуний ҳисоб: 7:6 (7:2), 7:6 (7:4).

Бугунги баҳсларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

Сергей Фомин/Санжар Файзиев - Алтуғ Челикбилек/Эрель Янки 6:2, 6:4.

Санжар Файзиев - Алтуғ Чилекбилек 6:4, 1:6, 4:6.

Сергей Фомин - Чем Илкель 6:7 (2:7), 6:7 (4:7).

Text to speech