FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
5 Март 2022 2421

Шанрит Вонгпрасерт: “Ўзбекистон Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказишига ишонаман”

Хоразмда Осиё волейбол конфедерацияси ижрочи директори Шанрит Вонгпрасерт раҳбарлигида халқаро семинар ўз якунига етди. Бугун ушбу меҳмон бошчилигидаги семинар қатнашчилари МОҚда меҳмон бўлишди. Ташриф давомида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев меҳмонлар билан ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш масалалари бўйича суҳбат қурдилар.

Суҳбат давомида Равшан Ирматов волейбол спортининг мамлакатимиздаги ривожи хусусида тўхталиб ўтди.

“Волейбол сўнгги пайтда юртимизда жадал суратларда ривожланаётган спорт турларидан бири. Айниқса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг федерациямизга раҳбар бўлиши унинг ёшларимиз орасидаги оммавийлигини оширишда муҳим қадам бўлди. Ушбу спорт диёримизда ўзига хос анъанага эга. Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар билан унинг замон билан ҳамнафас бўлиб ривожланишида хизмат қилмоқда”, – деди Р.Ирматов.

Ўз ўринида Вонгпрасерт жаноблари ҳам бу борадаги ўзининг илиқ фикрларини билдирди:

“Ташрифим давомида Ўзбекистонда волейбол жадал суратларда ривожланаётганига гувоҳ бўлдим. Семинар билан бир вақтда ташкил этилган мусобақада ёш спортчиларнинг маҳорати менда илиқ таассурот қолдирди. Ёзда Тошкентда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу конфедерациямиз томонидан Ўзбекистонга ишониб топширилган дастлабки йирик турнир бўлади. Ташриф давомида гувоҳ бўлдимки, мамлакатингиз уни юқори савияда ўтказишга қодир”.

Суҳбат давомида волейбол спортини юртимизда янада ривожлантириш, кўплаб маҳаллий ва халқаро тадбирларни ўтказиш орқали унинг оммавийлигини ошириш каби истиқболли режалар хусусида фикр алмашилди.

Text to speech