Ру En O'z
5 Март 2022 1773

Енгил атлетикачимиз Роксана Худоёрова Австралиядаги мусобақада ғалаба қозонди

Австралиянинг Квинсленд штатида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Роксана Худоёрова уч ҳатлаб сакраш дастурида ғолибликни қўлга киритди.

Ноқулай об-ҳаво сабаб иштирокчиларга ўз уринишларини бажариш учун 3 мартадан имконият берилди. Токио-2020 иштирокчиси ҳар бир сакрашда ўз кўрсаткичини яхшилаб борди ва сўнгги стартда 13.60 метр натижа қайд этди.

Енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа, Австралия
Узунликка сакраш, аёллар:
1. Роксана Худоёрова (Ўзбекистон) – 13.60
2. Деслай Овосу (Австралия) – 12.75
3. Жесси Харпер (Австралия) – 12.49

Text to speech