Ру En O'z
5 Март 2022 1271

Мухтасар Тоҳировани табриклаймиз!

Бугун ўқ отиш спорти бўйича терма жамоамиз аъзоси Мухтасар Тоҳирова таваллуд айёмини нишонламоқда.

Тоҳирова Мухтасар Жаҳонгир қизи 2000 йил 5 март куни Наманганда туғилган. Пневматик милтиқдан отиш бўйича 2017 йилдан миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори, Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. 2021 йил Қозоғистонда ўтган Осиё чемпионатида икки дастурда кумуш медални қўлга киритган. Олимпия ўйинлари якунида Президентимиз томонидан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Мухтасар Тоҳировани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech