4 Март 2022
2311
Таэквондочи қизларимиз Осиё чемпионатини учта медаль билан бошлашди
Бугун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Дастлабки кунда қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари унда учта медаль қўлга киритишди.
Кескин ва муросасиз кечган бугунги баҳслар якуни бўйича Феруза Содиқова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Светлана Осипова бронза медалига эга чиқишди. Бу ҳақида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Эртага, 5 март куни эркаклар ўртасида баҳслар ўтказилади.