Ру En O'z
4 Март 2022 3984

Афсонавий Оксана Чусовитинадан Жаҳон кубогида навбатдаги чемпионлик!

Хабар берганимиздек, гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида финал дастурида иштирок этди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз унда муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Ўзининг севимли таяниб сакраш дастурида қатнашган Чусовитина 13.433 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу билан у медаллар учун асосий рақобат олиб борган Венгрия ва россиялик рақибаларини ортда қолдиришга эришди.

Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги, Доха
Таяниб сакраш, аёллар:
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
2. Мария Баскай (Венгрия) – 13.150
3. Виктория Листунова (Россия) – 13.133

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мавсумдаги илк стартини омадли бошлаган афсонавий спортчимизни қўлга киритган ғалабаси билан табриклаб, унга келгуси мусобақаларда ҳам зафарлар тилаб қолади.

Text to speech