4 Март 2022
904
Дэвис кубоги: Ҳисоб тенглашди
Дэвис кубогининг саралаш босқичи доирасида иштирок этаётган Ўзбекистон ва Туркия жамоаларининг иккинчи баҳси якунланди. Ушбу ўйиндан сўнг ўзаро ҳисоб тенглашди.
Иккинчи учрашувда Сергей Фомин (821) жаҳон тасниф жадвалида ўзидан 662 поғона юқорида турган Алтуг Челикбилек (159) билан беллашди. Ҳамюртимизга қараганда улкан тажрибага эга бўлган Челикбилек баҳсда 3:6, 4:6 ҳисобларида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, куннинг биринчи учрашувида Санжар Файзиев Чем Илкелни мағлубиятга учратган эди. Регламентга кўра, эртага бўлиб ўтадиган баҳсларда рақиблар ўзаро алмашган ҳолда кортга чиқишади.