Ру En O'z
4 Март 2022 2148

Февраль ойида терма жамоаларимизнинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

2022 йил февраль ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 12 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 8 319 564 249 сўм миқдорида молиялаштирилди.

Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав xаражатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ғазначиликнинг тегишли тизими орқали тўғридан-тўғри молиялаштирилмоқда.

Т/р Спорт ташкилот
номлари
февраль
сумма
1 Бокс
федерацияси 
846 355 658,00
2 Спорт курашлари
асссоциацияси
710 846 094,00
3 Велосипед спорти
федерацияси
805 910 324,00
4 Дзюдо федерацияси 1 518 210 471,00
5 Гимнастика федерацияси 744 302 227,00
6 Rowing & Canoe федерацияси 272 933 500,00
7 Таэквандо WTF ассоциацияси 1 211 533 775,00
8 Қиличбозлик федерацияси 421 872 200,00
9 Камондан отиш федерацияси 101 480 000,00
10 ООО "OLYMPIC PROFESSIONAL FUTBOL KLUBI" 1 551 990 000,00
11 Ўқ отиш (стенддан отиш) 93 600 000,00
12 Триатлон 40 530 000,00
  ЖАМИ : 8 319 564 249
Text to speech