Ру En O'z
4 Март 2022 2083

Президент топшириқлари ижрода

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг “IV. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” бўлимидаги тегишли бандлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот:

Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, шунингдек, спорт мактабларини кўпайтириш ва янги спорт объектларини барпо этиш банди бўйича:

• Республика ва халқаро мусобақалардаги эришилган натижаларга асосан Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича лицензияли мусобақаларда иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси таркиби шакллантирилмоқда;
• Спортни ривожлантириш вазирлиги, Республика олий спорт маҳорати мактаблари билан Олимпия ўйинларига киритилган жамоавий (футбол, гандбол, баскетбол, волейбол, регби, чим устида хоккей, бадминтон, сув спорти турлари) ва бошқа спорт турлари бўйича терма жамоалар кучайтирилмоқда;
• Жамоавий ва бошқа спорт турларини оммалаштириш, соғлом турмуш тарғиботини кучайтириш мақсадида ёшларни спорт клублари, секциялар ва тўгаракларга фаол жалб қилинмоқда;
• Жамоавий ва бошқа спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминланмоқда.

Қишки Олимпия ва Паралимпия спорт турларини ривожлантириш юзасидан:

• Спортни ривожлантириш вазирлиги, Спортнинг қишки ва мураккаб турлари бўйича РОСММ, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси билан 2026 йил Милан шаҳрида бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш;
• 2026 йилга қадар қишки ва экстремал спорт турлари, шу жумладан тоғ-чанғи спортини ривожлантириш мақсадида энг илғор ва инновацион технологиялар жалб қилган ҳолда салоҳиятли ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш;
• Мавжуд салоҳият ва имкониятдан келиб чиқиб, ҳудудларни қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ихтисослаштириш;
• Қишки спорт турларига ихтисослаштирилган ҳудудларда тегишли спорт турларини ривожлантириш, миллий жамоа аъзоларини шакллантириш ва 2023 йилдан бошлаб, халқаро мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш;
• Хусусий клублар фаолиятини ташкил этиш.

Text to speech