Ру En O'z
3 Март 2022 1537

Дзюдочиларимиз Европа очиқ чемпионатида иштирок этиш учун Прагага йўл олишди

5-6 март кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг 5 қитъаси 42 давлатидан жами 548 нафар (328 эркак, 220 аёл) спортчи иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари ҳам медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқади. Бугун тунда делегациямиз Прага шаҳрига жўнаб кетди.

Прагага йўл олган таркибимиз:
Эркаклар
-60 кг: Отабек Отаназаров
-66 кг: Раҳимжон Субҳонов
-81 кг: Рамазон Аллабердиев
-100 кг: Баҳром Ражабов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев

Аёллар
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова
-63 кг: Севинч Исоқова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Фотима Қурамбоева

Таъкидлаш жоиз, бу йил дзюдо бўйича терма жамоамизни катта мусобақалар кутиб турибди. Шу боис, мураббийлар штаби асосий стартларга оптимал таркибни тайёрлаб бориш учун барча дзюдочиларга имконият яратмоқда. Бу билан Прагага йўл олган ёшларимизни катта мусобақаларда чиниқтириш ҳам кўзда тутилган.

Text to speech