Ру En O'z
2 Март 2022 1639

Таэквондочиларимиз халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Эронга жўнаб кетишди

Эронда таэквондо бўйича халқаро мусобақалар “серияси” бошланмоқда. Ушбу турнирларда иштирок этадиган жамоамиз бугун тонгда Эронга йўл олди.

Ушбу мамлакатда 4-5 март кунлари клублар ўртасидаги Осиё чемпионати, 6-9 март оралиғида анъанавий "Fajr Open", 10-14 март кунлари Осиё таэквондо федерацияси Президенти кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик қуйидаги 19 нафар таэквондочи қатнашади.

Таркибда Токио-2020 чемпиони Улуғбек Рашитов, шунингдек, кўп карра ЖЧ совриндори Никита Рафалович, Олимпиада иштирокчиси Светлана Осипова каби тажрибали спортчилар қатори ёш умидли таэквондочиларимизни ҳам учратиш мумкинн. Эрон сафарига йўл олган таркибимиз қуйидагича:

Спортчилар:
Жаҳонгир Худойбердиев
Омонжон Отажонов
Дониёр Маҳкамов
Отабек Турғанбеков
Нияз Пўлатов
Улуғбек Рашитов
Сардор Тоиров
Диёрбек Тухлибоев
Нажмиддин Қосимхожиев
Жасур Жайсунов
Шуҳрат Салаев
Никита Рафалович
Шоҳруҳ Ражабов
Динора Мухторова
Чарос Қаюмова
Озода Собиржонова
Феруза Садикова
Ирода Миртожиева
Светлана Осипова

Мураббийлар:
Павел Хан
Владимир Хан
Максим Рафалович
Александр Ким
Паҳлавон Собиров
Жасур Бойқўзиев
Станислав Догбаев (массажчи)
Дмитрий Ким (ҳакам)
Маъсуд Юнусов (шифокор)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жамоамизга бўлажак мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини тилаб қолади.

Text to speech