Ру En O'z
2 Март 2022 1731

Бугун Дохада спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги старт олади

Қатар пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олади. 5 мартга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг маълум қилишича, турнирда 6 нафар ҳамюртимиз қатнашади. Улар орасида афсонавий Оксана Чусовитина, Расулжон Абдураҳимов каби тажрибали гимнастикачиларимизни ҳам учратиш мумкин. Жамоамизнинг турнирда рўйхатдан ўтган таркиби:

Эркаклар:
Расулжон Абдураҳимов
Ҳабибуллоҳ Эргашев
Ўткирбек Жўраев
Абдулла Азимов

Аёллар:
Оксана Чусовитина
Гулназ Жумабекова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси терма жамоамизга бўлажак мусобақада омад ва зафарлар тилаб қолади!

Text to speech