Ру En O'z
2 Март 2022 3502

Қарши олинг, ўзбек футболида янги мавсум старт олмоқда

Илиқ баҳорий кайфият билан бирга мамлакатимизга футбол ҳавоси ҳам кириб келмоқда. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми расман старт олади.

Хабарингиз бор, МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” футбол клуби бу йилги мавсумда Суперлигада дебют қилади. Асосий мақсади Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш бўлган терма жамоамиз асосини ташкил этувчи клубимиз элитадаги илк учрашувини “Сурхон” клубига қарши ўтказади. Учрашув бугун соат 18:30 да бошланиб, унга “Пахтакор” марказий стадиони мезбонлик қилади.

Ўзбекистон Суперлигаси, 1-тур.
“Пахтакор” марказий стадиони, соат 18:30
“Олимпик” – “Сурхон”

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси янги мавсум олдидан барча жамоаларга омад тилайди!

Text to speech