“Muradov Professional League 3” турнири янги жангчиларни кашф қилди
“Юнусобод спорт мажмуаси”да UFC промоушенида жанг қилаётган ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов номига ташкил этилган “Muradov Professional League 3” лигасининг учинчи оқшоми бўлиб ўтди. Қайд этиш жоиз, бугун арена минглаб мухлислар билан тўлиб тошди. Регламентга кўра, оқшомда 11 нафар ҳамюртимиз октогонга кўтарилди.
Эътиборлиси, улардан 9 нафари ажойиб жанг ўтказиб, минглаб мухлисларимизни ўз ғалабалари билан хушнуд қилди. Айниқса, асосий кардда октогонга кўтарилган Авлиёхон Ҳамидов, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Шоҳасан Мирзаматов ва Рамазон Темировнинг баҳслари кўпчиликда ёрқин хотира қолдирди.
Ушбу кечанинг тўлиқ жанглари ва унда қайд этилган натижалар:
-84 кг: Бегзод Маҳаматов (Ўзбекистон) - Магомед Исаев (Қирғизистон)
Магомед Исаев иккинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди.
-65.2 кг: Аслиддин Эшонқулов (Ўзбекистон) - Холбой Эмомали (Тожикистон)
Аслиддин Эшонқулов очколар эвазига кўра ғалаба қозонди.
-70.3 кг: Амирхон Алихўжаев (Ўзбекистон) - Смко Сануев (Қирғизистон)
Алихўжаев биринчи раундда рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди.
-70.3-72 кг: Умар Каримов (Ўзбекистон) - Альтинбек Ашимбеков (Қирғизистон)
Умар Каримов биринчи раундда учбурчак усулда ғалаба қозонди.
70.3-75 кг: Баҳромжон Машрапов (Ўзбекистон) - Соғиндик Муханов (Қозоғистон)
Баҳромжон Машрапов иккинчи раундда техник нокаут эвазига ғалабага эришди.
100+ кг: Жасур Мирзамуҳамедов (Ўзбекистон) - Фатиҳ Акташ (Туркия)
Жасур Мирзамуҳаммедов иккинчи раундда рақибини мағлубиятга учратди.
Асосий кард
-66 кг: Авлиёхон Ҳамидов (Ўзбекистон) - Нурбек Маткабилов (Қирғизистон)
Авлиёхон Ҳамидов иккинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
-56.7 кг: Баҳодир Бакиев (Ўзбекистон) - Тимур Жапаров (Қозоғистон)
Тимур Жапаров очколар эвазига ғалабага эришди.
-70.3-72 кг: Аҳлиддин Мирзадавлатов (Ўзбекистон) - Константин Чередниченко (Россия)
Аҳлиддин Мирзадавлатов биринчи раундда ғалаба қозонди.
-77 кг: Шоҳасан Мирзаматов (Ўзбекистон) - Ислам Багавутдинов (Россия)
Шоҳасан Мирзаматов биринчи раунддан сўнг ғалабага эришди. Рақиб танаффус вақтида жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
-56.7 кг: Рамазон Темиров (Ўзбекистон) - Михаил Сирбу (Молдава)
Рамазон Темиров очколар эвазига рақибини мағлуб этди.
Якунда марказий жангда ғалаба қозонган Рамазон Темировга ҳомийлар томонидан автомобиль ва махсус кубок ҳадя қилинди. Ушбу совғаларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Маҳмуд Муродовнинг ўзи тантанали равишда эгасига топширди.