Ру En O'z
1 Март 2022 1773

Қиличбозлик: Осиё чемпионатида гонконгликлар билан жиддий рақобат кечмоқда

Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. Бугун ёшлар тоифасида бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Аҳамиятлиси, совринли ўринлар учун кураш Ўзбекистон ва Гонконг жамоалари ўртасида кечди. Бугун дастурга киритилган барча йўналишларда ҳам айнан ушбу жамоа вакиллари шоҳсупадан жой олишди. Қизларимиздан Дилназ Муртазаева жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этган бўлса, яна 4 нафар вакилимиз ўз ютуқлари қаторига қитъа чемпионатининг бронза медалини қўшиб қўйди.

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати (U-20)
Қизлар, шпага:
1. Дилназ Муртазаева (Ўзбекистон)
2. Хаилин Чен (Гонконг)
3. Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон)
3. Севара Раҳимова (Ўзбекистон)

Қизлар, рапира:
1. Я Леи Леунг (Гонконг)
2. Ван Йинг Чун (Гонконг)
3. Нок Сзе Чан (Гонконг)
3. Мафтунабону Давронова (Ўзбекистон)

Йигитлар, рапира:
1. Чин Ю Леунг (Гонконг)
2. Лукас Чой (Гонконг)
3. Тит Нам Ченг (Гонконг)
3. Иляс Молина (Ўзбекистон)

Text to speech