Ру En O'z
1 Март 2022 1412

Крикетчиларимиз Покистон жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади

Жорий йилнинг 27 февраль - 5 март кунлари крикетчиларимиз Покистонда ўз маҳоратларини оширишади. Ушбу вақт давомида Исломободдаги “Пинди” стадионида Ўзбекистон ва Покистон давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 30 йиллиги муносабати билан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.

Унда пойтахтимизда фаолият юритаётган “Анфа” крикет клубининг ўсмирлар ва катталардан иборат жамоаси иштирок этади. Айни кунларда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев раҳбарлигидаги спортчилар жамоаси Исломобод шаҳрига етиб бориб, ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.

Ўртоқлик ўйинлари доирасида Покистон крикет жамоалари ҳамкорлигида ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилади.

Text to speech