Ру En O'z
1 Март 2022 1270

“Uzbekistan global tour 2022”га старт берилди

Ҳар йили от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий тарзда ўтказиладиган “Uzbekistan global tour” мусобақасининг бу йилги баҳсларига старт берилди. Мусобақада узоқ танаффусдан сўнг беллашувларни соғинган юртимизнинг энг сара чавандозлари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Ушбу мусобақа ўз ичига 10 та босқични қамраб олади. Беллашувлар мавсум давомида тақвим бўйича ўтказиб борилади. Ташкилий қўмита вакилларининг маълум қилишича, ҳар бир босқич олти йўналишда ўтказилади. Биринчи босқич ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

“F”-80 см (тўсиқ баландлиги) тоифаси. Ҳаваскор дебютантлар:
1. Мирзоҳид Музаев ("Гетсби", от лақаби),
2. Темур Азизов (" Масштаб"),
3. Мирзоҳид Мусаев ("Донагларано");

“С” тоифаси, 100 см. 2008-2014 йилларда туғилган болалар:
1. Ҳумоюн Жасуров ("Рич") ,
2. Фирдавсбек Давронбеков ("Солист"),
3. Дилшод Шокиров ("Алонсо");

“E” тоифаси, 110 см, очиқ категория
1. Алишер Эркинов ("Лассетти"),
2. Хорун Мирвоҳидов ("Говернор"),
3. Мирёкуб Исмоилов ("Рагнар");

“В” тоифаси, 110 см, 5-7 ёшли отлар:
1. Саидамирхон Турғунбоев ("Чаман"),
2. Ғайрат Назаров ("Силней Жексон"),
3. Бекзод Рўзмуҳамедов ("Арнелла");

“D” тоифаси, 115 см:
1. Сергей Антонович ("Гаянто"),
2. Ғайрат Назаров ("Лос-Анжелес"),
3. Олимжон Газиев ("Флайт");

“А” тоифаси, 130 см. 7 ва ундан катта ёшдаги отлар:
1. Умар Шарипов ("Гиатририс"),
2. Саидамирхон Турғунбоев ("Каллеко"),
3. Ҳумоюн Абдуллаев ("Мисс Мей Би").

Text to speech