Ёшларимиз Осиё чемпионатини бешта медаль билан бошлашди
Ўсмирларимиздан сўнг қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам пойтахтимизда ўтаётган қитъа биринчилигини муваффақияти бошлади. Бугун жамоамиз 2 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Ҳар икки олтин сабля дастурида қўлга киритилди. Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Шерзод Мамутов ва Гулистан Пердибаева барча рақибларини мағлубиятга учратишди. Ярим финалда Пердибаевага имкониятни бой берган Зайнаб Дайибекова, шунингдек, бошқа бир саблячимиз Венера Исроилова ҳамда Жалолиддин Душамбоев шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилдилар. Куннинг сўнгги дастурида олтин медаль саудиялик шпагачи Ҳуссайн Алтовилга насиб этди.
Қиличбозлик бўйича U-20 Осиё чемпионати.
Сабля, йигитлар:
1. Шерзод Мамутов (Ўзбекистон)
2. Лок Хеи Чан (Гонконг)
3. Абдуллоҳ Талҳа (Иордания)
3. Жалолиддин Душамбоев (Ўзбекистон)
Сабля, қизлар:
1. Гулистан Пердибаева (Ўзбекистон)
2. Вероника Василева (Австралия)
3. Венера Исроилова (Ўзбекистон)
3. Зайнаб Дайибекова (Ўзбекистон)
Шпага, йигитлар:
1. Ҳуссайн Алтовил (Саудия Арабистони)
2. Александр Федотов (Қозоғистон)
3. Ияд Одеҳ (Иордания)
3. Муҳаммад Ал Мазми (БАА).