Ру En O'z
28 Февраль 2022 2922

Абдураҳмонов ва Жалоловдан ғалаба, Абдуллаев финалда кичик фарқ билан мағлуб бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича халқаро мусобақа якунланди. Сўнгги кун дастурида эркин курашчиларимиз медаллар учун кураш олиб боришди.

Финалгача барча рақибларини мағлуб этган Ғуломжон Абдуллаев (-61 кг) ҳал қилувчи беллашувда ҳиндистонлик Рави Кумарга 10:11 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Бронза медали учун кечган беллашувларда курашчиларимиз драматик ғалабани қўлга киритишди. Дастлаб Умиджон Жалолов (-65 кг) мўғулистонлик рақибини 5:4 ҳисобида мағлуб этди. Кейин эса Токио-2020 совриндори Бекзод Абдураҳмонов франциялик курашчи билан кечган баҳсда сўнгги очкони қўлга киритганликдаги устунлик (4:4) эвазига ғалабани ўз томонига оғдирди.

Эслатиб ўтамиз, юнон-рум курашчиларимиз мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини жамғаришган эди.

Text to speech