Ру En O'z
27 Февраль 2022 1757

Осиё чемпионатидан сўнг тоғ чанғичиларимиз халқаро мусобақада муваффақият қозонишди

Ливанда тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионатидан сўнг иштирокчи мамлакатлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоамиз 4 та медални қўлга киритди.

Мусобақа мамлакат очиқ чемпионати мақомида ўтди. Слалом йўналишида кечган баҳсда вакилларимиз шоҳсупанинг барча поғоналарини эгаллашди. Якунда Арман Гуюпов олтин, Медет Назаров кумуш ва Ролан Раимқулов бронза медалига сазовор бўлди. Қизлар баҳсида эса Раъно Имонқулова ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Text to speech