Ру En O'z
27 Февраль 2022 1516

Қиличбозларимизнинг Осиё чемпионатидаги ғалабали иштироки давом этади

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Бугун ўтказилган баҳслардан сўнг ўсмирлар дастурига якун ясалди.

Регламент бўйича ушбу кун қизлар шпага ва сабля, йигитлар рапира қуролида жамоавий дастурда иштирок этишди. Қувонарлиси, қизларимиз шпага ва сабля дастурларида олтин медалларни қўлга киритишди. Афсуски, финалда гонконглик рапирачиларга қарши финал беллашувида йигитларимиз имкониятни бой бериб қўйишди.

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати (U-17)
Қизлар, жамоавий шпага:
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Гонконг
3. Қозоғистон

Қизлар, сабля:
1. Ўзбекистон
2. Гонконг
3. Ҳиндистон
3. Қозоғистон

Йигитлар, рапира:
1. Гонконг
2. Ўзбекистон
3. Малайзия
3. Қувайт

Text to speech