Ру En O'z
26 Февраль 2022 1595

Странжа-2022: Бугунги кун боксчиларимиз учун аталди

София шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича “Странжа” мусобақасининг биринчи кун финал баҳслари биз учун ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда рингга кўтарилган 5 нафар боксчимизнинг барчаси ғалаба қозониб, жамоамиз ҳисобига олтин медалларни тақдим қилишди. Бугунги натижалар:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Дамир Абдикадир (Қозоғистон) 5:0
-57 кг: Абдумалик Халаков - Хавьер Диас (Болгария) 4:1
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ярослав Харциз (Украина) 5:0
-80 кг: Одилжон Аслонов - Кристиан Николов (Болгария) 4:1
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Радослав Панталеев (Болгария) 4:1

Эртага бўлиб ўтадиган финал дастурида Лазизбек Муллажонов рингга кўтарилади.

Text to speech