Ру En O'z
26 Февраль 2022 1969

Комилжон Тўхтаев Осиё чемпионатини олтин ва кумуш медаллар билан якунлади

Хабар берганимиздек, тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз Ливанда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этди. Унда Пекин-2022 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Комилжон Тўхтаев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Вакилимиз слалом дастурида энг яхши кўрсаткични қайд этишга муваффақ бўлди. Ушбу йўналишда у энг яқин таъқибчисини сал кам 3 сонияга ортда қолдиришга эришди. Бироқ гигант слаломда кумуш медаль билан чекланди.

Тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионати.
Слалом, эркаклар:
1. Комилжон Тўхтаев (Ўзбекистон)
2. Муҳаммад Севеҳшемшаки (Эрон)
3. Цезарь Арноук (Ливан)

Гигант слалом, эркаклар:
1. Захар Кучин (Қозоғистон)
2. Комилжон Тўхтаев (Ўзбекистон)
3. Муҳаммад Севеҳшемшаки (Эрон)

Text to speech