Ру En O'z
26 Февраль 2022 1256

Саблячи ўсмирларимиз Осиёда тенгсиз!

Тошкентда давом этаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун дастурлари ортда қолди. Унда ўсмирлар тоифасида жамоавий йўналишда ғолиблар аниқланди.

Аҳамиятлиси, ўтказилган 3 йўналишнинг барчасида вакилларимиз финал йўлланмасини қўлга киритишди. Финалда эронлик рақибларини 45:32 ҳисобида мағлубиятга учратган саблячи йигитларимиз қитъада тенгсиз эканликларини намойиш этдилар. Шпага бўйича йигитлар, рапира бўйича қизлар дастуридаги финал баҳсларида омад рақиблар томонида бўлди ва жамоамиз ҳисобига ушбу йўналишлардан кумуш медаллар ёзиб қўйилди.

Сабля, йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Эрон
3. Қозоғистон
3. Қувайт

Шпага, йигитлар:
1. Қозоғистон
2. Ўзбекистон
3. Ҳиндистон
3. Қатар

Рапира, қизлар:
1. Гонконг
2. Ўзбекистон
3. Қозоғистон
3. Ҳиндистон

Text to speech