Странжа-2022: Бугун беш нафар боксчимиз финалда жанг қилади
Болгарияда ўтаётган бокс бўйича “Странжа” халқаро мусобақасида ярим финал жанглари ортда қолди. Қувонарлиси, якунда 6 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг олиб борадиган бўлди.
Қизларимиздан Турсуной Раҳимова украиналик Тетиана Кобга қарши баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Йигитларимиз эса ярим финал жангларини кўнгилдагидек якунлаб, финал йўлланмасига эга бўлишди.
Вакилларимиз иштирок этган ярим финал натижалари:
-52 кг: Турсуной Раҳимова - Тетиана Коб (Украина) 1:4
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Тимур Кабдешов (Қозоғистон) 5:0
-57 кг: Абдумалик Халаков - Всеволод Шумков (Россия) 5:0
-80 кг: Одилжон Аслонов - Кромвил Комми (Италия) 4:1
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Абзал Куттибеков (Қозоғистон) 3:2
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Абзал Серик (Қозоғистон) 5:0
+92 кг: Лазизбек Муллажонов - Нурлан Сапарбай (Қозоғистон) 5:0
Регламентга кўра, бугун 10 та вазн тоифасида финал жанглари ўтказилади. Ушбу дастурдан қуйидаги 5 нафар вакилимизнинг жанги ўрин олган:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Дмир Абдикадир (Қозоғистон)
-57 кг: Абдумалик Халаков - Хавьер Диас (Болгария)
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ярослав Харциз (Украина)
-80 кг: Одилжон Аслонов - Кристиан Николов (Болгария)
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Радослав Панталеев (Болгария)