Ру En O'z
26 Февраль 2022 1627

Шаҳбоз Холмирзаевни табриклаймиз!

Бугун академик эшкак эшиш бўйича Миллий терма жамоамиз аъзоси Шаҳбоз Холмирзаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Спортчимиз 1996 йил 26 февраль куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. Холмирзаев 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпиони ва қатор халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Ҳамюртимиз 2019 йил кўрсатган хизматлари учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни таваллуд айёми билан муборакбод этади ва унга мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар ва омад тилаб қолади.

Text to speech