Ру En O'z
25 Февраль 2022 1540

Софияда етти нафар боксчимиз финал учун жанг қилади

Болгария пойтахтида ўтаётган бокс бўйича “Странжа” халқаро мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Унда иштирок этаётган вакилларимизнинг етти нафари ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

Ортда қолган саралаш баҳсларида Соҳиба Рўзметова, Жаҳонгир Раҳмонов ҳамда Саиджамшид Жафаров имкониятни бой бериб қўйишди. Қайд этиш жоиз, Жафаровнинг рақиби анча жиддий бўлиб, у Токио-2020 Олимпиадаси финалчиси украиналик Олександр Хижнякка қарши баҳс олиб борган эди.

-52 кг: Турсуной Раҳимова – Светлана Солуянова (Россия) 5:0
-81 кг: Соҳиба Рўзметова – Анастасия Баязитова (Қозоғистон) 0:5
-57 кг: Абдумалик Халаков – Оразбек Ассикулов (Қозоғистон) 5:0
-63.5 кг: Мужибилло Турсунов – Красмир Журов (Болгария) 5:0
-67 кг: Жаҳонгир Раҳмонов – Дулат Бекбауов (Қозоғистон) 0:5
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Олександр Хижняк (Украина) 0:5
-80 кг: Одилжон Аслонов – Жорж Кротти (Англия) 4:1

Бугунги ярим финалларда ҳамюртларимиз қуйидаги рақибларига қарши жанг ўтказишади:

-52 кг: Турсуной Раҳимова - Тетиана Коб (Украина) (18:10дан сўнг) (кундузи, А ринг)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Тимур Кабдешов (Қозоғистон) (21:40дан сўнг) (кечки, А ринг)
-57 кг: Абдумалик Халаков - Всеволод Шумков (Россия) (22:40дан сўнг) (кечки, А ринг)
-80 кг: Одилжон Аслонов - Кромвил Комми (Италия) (22:40дан сўнг) (кечки, Б ринг)
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Абзал Куттибеков (Қозоғистон) (23:40дан сўнг) (кечки, Б ринг)
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Абзал Серик (Қозоғистон) (23:40дан сўнг) (кечки, А ринг)
+92 кг: Лазизбек Муллажонов - Нурлан Сапарбай (Қозоғистон) (23:55дан сўнг) (кечки, А ринг)

Text to speech