Курашчиларимиз биринчи кун якуни бўйича пешқадам
Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича старт олган халқаро мусобақанинг биринчи куни полвонларимиз учун омадли ўтди. Унда гиламга чиққан ҳамюртларимиз 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Дастлаб Исломжон Баҳромов (-63 кг) финалда ўтган йилги жаҳон чемпиони молдовалик Виктор Чиобануга ҳеч қандай имконият қолдирмади (9:0). Шундан сўнг -67 кгда Маҳмуд Бахшуллоев ва -97 кгда Рустам Ассакалов ҳам финал баҳсларини муваффақиятли ўтказиб олишди. Шунингдек, энг оғир вазн тоифасида Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) бронза медали учун кечган баҳсда ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой олди.
Финаллар:
-63 кг: Исломжон Баҳромов – Виктор Чиобану (Молдова) 9:0
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев – Мортен Торезен (Норвегия) 5:2
-97 кг: Рустам Ассакалов – Арви Саволайнен (Финляндия) 5:1
Бронза медали учун:
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Алимхан Сиздиков (Қозоғистон) 4:1
Табиийки, бундай муваффақиятли иштирокдан сўнг Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги йигитларимиз умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилишмоқда.