Қиличбозларимиз биринчи кунни 2 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан якунлашди
Тошкентда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари тугади. Унда ўсмир қизлар ўртасида рапира, йигитлар ўртасида шпага ҳамда сабля қуролларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Маълум қилганимиздек, ушбу дастурларда 4 нафар вакилимиз финалгача етиб борди. Дастлаб Маржона Усмонова таиландлик рақибасини ишончли ҳисобда мағлуб этди. Шпага баҳсида эса ҳамюртимиз Мейирхан Тимуров қозоғистонлик рақибига 1 очко фарқи билан имкониятни бой бериб қўйди. Саблядаги икки ҳамюртимизнинг дуэлида Абдазовнинг қўли баланд келди.
Рапира, қизлар:
1. Маржона Усмонова (Ўзбекистон)
2. Чаянутпат Шиннакердчоке (Таиланд)
3. Нок Чан (Гонконг)
3. Йи Лау (Гонконг)
Шпага, йигитлар:
1. Богдан Лукин (Қозоғистон)
2. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон)
3. Гандул Батбямба (Мўғулистон)
3. Жулиен Лим (Гонконг)
Сабля, йигитлар:
1. Исламбек Абдазов (Ўзбекистон)
2. Алланияз Эшчанов (Ўзбекистон)
3. Ҳамад Ал Шамлан (Қувайт)
3. Нима Оғоий (Эрон)