Ру En O'z
24 Февраль 2022 3013

Биринчи кунда тўрт қиличбозимиз финалда!

Маълум қилганимиздек, айни вақтда Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг биринчи кун дастурида 4 нафар ҳамюртимиз финал баҳсида иштирок этадиган бўлди.

Қизлар ўртасидаги рапира қуролида баҳсларга киришган Маржона Усмонова Эрон ва гонконглик рақибаларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Олтин медаль учун у таиландлик рақибасига қарши майдонга чиқади.

Шу ўринда, саблячи йигитларимизнинг ажойиб иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз. Икки иқтидорли йигитимиз Алланияз Эшчанов ҳамда Исламбек Абдазов барча рақибларини мағлуб этиб, финалда ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди. Шунингдек, чемпионлик йўлида шпагачимиз Мейирхан Тимуров ҳам ўз жангини кутиб турибди. Финалда ушбу ҳамюртимизга қозоғистонлик Богдан Лукин рақиблик қилади.

Text to speech