Ру En O'z
24 Февраль 2022 1542

Кун тарихи: Олимпиадада илк маротаба мадҳиямиз янграганига 28 йил бўлди!

1994 йил 24 февраль куни Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида мустақил Ўзбекистон Республикаси ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлган.

Роппа-роса 28 йил муқаддам бутун Республикамиз бўйлаб мазкур ғалабамиз катта шодиёна билан нишонланган эди. Афсонавий фристайлчимиз Лина Черязованинг ушбу олтин медали биз учун қишки Олимпия ўйинларида ягоналигича қолмоқда.

Маълумот учун, биргина ушбу натижа Лиллехаммер Олимпиадасида делегациямизнинг Франция, Финляндия, Хитой, Буюк Британия, Нидерландия каби қишки спорт турларида етакчи ҳисобланмиш давлатлардан умумжамоа ҳисобида юқори ўринда туришимизни таъминлаган эди.

Text to speech