Ру En O'z
23 Февраль 2022 1619

Странжа-2022: Уч боксчимизда ғалаба, Олимпиада иштирокчиси мағлубиятга учради

Болгарияда ўтаётган бокс бўйича “Странжа” халқаро мусобақасининг навбатдаги куни ортда қолди. Афсуски, жамоамизда дастлабки йўқотиш рўй берди.

Вакилларимиздан Одилжон Асланов, Мадияр Саидраҳимов ҳамда Абдумалик Халаков рақибларини мағлуб этишни уддалашди. Афсуски, Токио-2020 иштирокчиси Райҳона Қодирова косоволик рақибасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни эрта тарк этди.

-60 кг: Райҳона Қодиова – Содику Донета (Косово) 1:4
-80 кг: Одилжон Аслонов – Тамерлан Казиев (Россия) 3:2
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов – Роберт Мартон (Украина) 4:1
-57 кг: Абдумалик Халаков – Адам Ҳессион (Ирландия) 5:0

Text to speech