Курашчиларимиз асосий таркибда Туркиядаги халқаро мусобақага жўнаб кетишмоқда
24-27 февраль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири ўтказилади. Унда дунёнинг кўплаб мамлакати вакиллари қаторида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.
Бутунжаҳон кураш дунёси тақвим режасидан ўрин олган ушбу мусобақада терма жамоамиз асосий таркиб билан иштирок этишни режалаштирган. Унда Токио-2020 совриндори Бекзод Абдураҳмонов янги вазн тоифасида иштирок этади. Жамоамизнинг тўлиқ таркиби билан танишинг:
Эркин кураш:
61 кг: Ғуломжон Абдуллаев
74 кг: Асомиддин Ҳасанов
65 кг: Умиджон Жалолов
65 кг: Аббос Раҳмонов
65 кг: Нодир Раҳимов
86 кг: Бекзод Абдураҳмонов
97 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов
125 кг: Ҳасанбой Раҳимов
Юнон-рум кураши:
60 кг: Феруз Тўхтаев
63 кг: Исломжон Баҳромов
67 кг: Маҳмуд Бахшиллоев
72 кг: Мирзобек Раҳматов
77 кг: Арам Варданян
87 кг: Жалгас Бердимуратов
87 кг: Нурбек Хошимбеков
97 кг: Рустам Ассакалов
97 кг: Аброр Нурмуҳаммедов
130 кг: Мўминжон Абдуллаев
Аёллар кураши:
50 кг: Жасмина Иммаева
53 кг: Актенге Кеунимжаева
57 кг: Шоҳида Аҳмедова
62 кг: Рушана Абдурасулова
68 кг: Азода Эсбергенова
68 кг: Ариухан Жумабаева
76 кг: Светлана Окназарова
Жамоамиз эртага Туркия сафарига жўнаб кетади.