22 Февраль 2022
1621
Комилжон Тўхтаев етакчилигидаги тоғ чанғичиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди
24-25 февраль кунлари Ливанда тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган жамоамиз бугун тунда Ливанга йўл олди.
Таркибда Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Комилжон Тўхтаев, Лозанна-2020 ёшлар Олимпиадаси иштирокчиси Валерия Ковалёва сингари спортчиларимизни учратиш мумкин. Ўзбекистон чанғи спорти федерациясининг маълум қилишича, бош мураббийи Андрей Воронов қуйидаги таркибни Осиё чемпионатига жалб қилган:
Эркаклар:
Комилжон Тўхтаев
Арман Гаюпов
Медет Назаров
Ролан Раимқулов
Аёллар:
Валерия Ковалёва
Раъно Имонқулова
Сабина Султонова
Ҳамюртларимиз мусобақада слалом ва гигант слалом дастурларида иштирок этишади.