Ру En O'z
21 Февраль 2022 1630

Спортчиларга виртуал психологик хизмат кўрсатиш механизми жорий этилмоқда

Замонавий ахборот коммуникацион технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир даврда, спорт соҳасига ҳам инновацион технологияларни жорий этиш зарур. Спортчиларга психологик хизмат кўрсатиш, айниқса, пандемия шароитида уларни бу борада қўллаб-қувватлаб бориш ҳар доимгидан ҳам муҳимдир. Юқоридагиларни инобатга олиб, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан спортчиларга виртуал психологик хизмат кўрсатиш, психологик қўллаб-қувватлаш, керакли тавсияларни ўз вақтида бериб бориш мақсадида телеграм тармоғида @sportchiga_psixologik_yordambot номли қайта алоқа боти ташкил этилди. Бугунги кунда мазкур бот ишга туширилган бўлиб, миллий терма жамоа спортчиларига исталган вақтда ва исталган жойдан туриб психологик маслахат олишлари имконини беради.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, @sportchiga_psixologik_yordambot қайта алоқа ботига спортчилар томонидан юборилган саволлар Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказининг Спорт психологияси бўлими психологлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда спортчиларга керакли индивидуал-психологик тавсиялар берилади ёки керакли йўналишлар кўрсатиб ўтилади. Психологларнинг этика кодексига асосан спортчиларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши таъминланади.

Text to speech