Ру En O'z
21 Февраль 2022 1670

Тошкентда самбо бўйича мамлакат чемпионати старт олди

Бугун, 21 февраль куни Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Уч кун давом этадиган беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 750 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боради.

Беллашувлар "Универсал" (Таэквондо WT ассоциациясига қарашли) мажмуасида аёллар ва эркаклар ўртасида спортча самбо, шунингдек жанговар йўналишида ҳам ташкил этилади. Ҳар бир йўналишда 7 тадан вазн тоифасида медаллар ўз эгаларини топади.

Text to speech