Ру En O'z
20 Февраль 2022 2209

Xie-Xie Beijing!

Пекинда XXIV қишки Олимпия ўйинлари якунланди. Мураккаб эпидемиологик вазият бўлишига қарамай, Хитой ҳукумати ушбу мусобақани юқори савияда ташкил қилишга муваффақ бўлди.

Ташкилий қўмита меҳмонларнинг саломатлигини максимал даражада назорат қилди ва ўз олдига қўйган мақсадга тўлалигича эриша олди. Мусобақага ташриф буюрган меҳмонлар бир неча кун давомида Хитой халқининг меҳмондўстлиги, мамлакатнинг замонавий спорт иншоотлари ва энг тоза экологик қишки Олимпиадага гувоҳ бўлишди.

Бугун “Қуш уяси” стадионида бўлиб ўтган тантанали ёпилиш маросими ҳам ажойиб саҳналаштирилган бадиий чиқишларга бой бўлди. Маросимда сўзга чиққан ХОҚ президенти Томас Бах ҳам ушбу Ўйинлар инсоният тарихидаги энг ёрқин Олимпиадалардан бири бўлиб қолишини таъкидлади.

Анъанага мувофиқ, маросимда ХОҚ байроғи келгуси қишки Олимпиада мезбони Италия давлатига тантанали равишда топширилди.

Text to speech