Ру En O'z
19 Февраль 2022 2459

Шуҳрат Салаев: "Кейинги йилги "Turkish Open" мусобақасида олтин медаль олишни мақсад қилдим"

Туркияда бўлиб ўтган "Turkish Open" халқаро мусобақасида кумуш медали соҳиби бўлган Шуҳрат Салаев Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

"Turkish Open" биз учун 2022 йилдаги биринчи халқаро мусобақа бўлди. Мусобақада финалга қадар етиб бордим, ҳал қилувчи беллашувда ўз айбим билан ютқазиб қўйдим.

Бунгача "Turkish Open"да икки бор қатнашгандим ва иккаласида ҳам бронза медалини қўлга киритгандим. Бу сафар кумуш медалига эга чиқдим. Кейинги йил олтин медални қўлга киритишни мақсад қилдим ва бунинг учун боримни бераман. Йўл қўйган хатоларим устида ишлайман ва навбатдаги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўраман.

Айни пайтда Тошкентда март ойидаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик жадал суръатларда давом этмоқда. Яратиб берилаётган шароитлар аъло даражада, нолишга сабаб йўқ", - деди Шуҳрат Салаев.

Text to speech