18 Февраль 2022
1637
Обидхон Нўъмонов Тель-Авив “Катта дубулға” турнири вице-чемпиони
Исроил пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари якунига етмоқда. Қувонарлиси, унда терма жамоамиз вакили Обидхон Нўъмонов шоҳсупага кўтарилди.
-73 кг вазн тоифасида иштирок этган дзюдочимиз финалда озарбайжонлик Ҳидоят Ҳейдаровга қўшимча дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан мусобақани якунлади. Бу Нўъмонов учун “Катта дубулға” турнирларидаги илк медаль ҳисобланади.
Афсуски, бугун иштирок этган ўрта вазн тоифасидаги ҳамюртларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Эртага оғир вазн тоифасидаги полвонларимиз татамига чиқишади.