Ру En O'z
18 Февраль 2022 1755

Тель-Авив: Обидхон Нўъмонов фаолиятида илк бор финалга йўл олди

Исроилда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи куни ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган вакилимиз Обидхон Нўъмонов финал йўлланмасини қўлга киритди.

Наманганлик полвонимиз дастлаб Доминикан вакилини мағлубиятга учратди. Кейинги баҳсда Рио-2016 Олимпиадаси финалчиси Рустам Оружов татамига чиқмагани учун Обидхон чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда у Германия, ярим финалда Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, кечки дастурда чемпионлик учун курашадиган бўлди. Ҳамюртимизга олтин медаль учун озарбайжонлик Ҳидоят Ҳейдаров рақиблик қилади.

Таъкидлаш жоиз, Нўъмонов IJF таснифидаги мусобақаларда шахсий дастурда ҳали шоҳсупага кўтарилмаган. Фаолиятидаги дастлабки жиддий финалда ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech