Ру En O'z
18 Февраль 2022 1607

Боксчиларимиз кучли таркиб билан "Странжа" мусобақасига йўл олишди

20-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга "Странжа" анъанавий 73-Халқаро турнир бўлиб ўтади.

Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади. Мусобақа эркаклар ўртасида 13 та, аёллар ўртасида эса 12 та вазн тоифасида ташкил этилади. Турнирда қатнашувчи терма жамоамиз аъзолари бугун мусобақага йўл олишди. Таркибда Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, жаҳон чемпионати совриндорлари Абдумалик Халаков, Мадияр Саидраҳимов каби номдор спортчиларни учратиш мумкин.

Терма жамоамиз Болгарияга қуйидаги таркибда жўнаб кетишди:

Аёллар:
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Соҳиба Рузметова
-75 кг: Мавлуда Мавлонова

Эркаклар:
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63 кг: Мужибилло Турсунов
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов
-75 кг: Саиджамшид Жаффаров
-81 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидрахимов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Даврон Гафуров, Абдувохид Жалолов, Элшод Расулов, Ильяс Раҳимжанов, Хамза Авезов, Ислом Таджибаев.

Шифокор: Комилжон Расулов

Ҳамюртимиз Бекжон Юсупов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Text to speech