18 Февраль 2022
1488
Тель-Авив “Катта дубулға” мусобақасида ўрта вазн вакиллари иштирок этади
Бугун Исроил пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда 4 вазн тоифасида баҳслар ўтказилади.
Дастлаб -81 кг вазн тоифасида Маъруф Ҳайдаров бельгиялик Сами Шушига қарши беллашув билан вакилларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб беради. Шундан сўнг Обидхон Нўъмонов доминиканлик Антонио Торнал билан ҳисоб-китоб қилади. Шунингдек, -70 кг вазн тоифасида баҳс олиб борадиган қизимиз Шоҳиста Назарова биринчи даврани украиналик Наталия Чистаковага қарши ўтказади.
Маълумот учун, кечаги баҳсларда вакилларимиз орасида Диёра Келдиёрова (-52 кг) бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келди. Бироқ унда дзюдочимиз венгриялик Река Пупга имкониятни бой бериб қўйди.