Ру En O'z
17 Февраль 2022 2474

Пойтахтимизда республикамизнинг энг кучли самбочилари аниқланади

Тошкентда самбо бўйича эркаклар, аёллар ўртасида ва жанговар йўналишида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мамлакатнинг энг кучли самбочилари турли вазн тоифаларида ўзаро кураш олиб борадилар.

21-23 феврал кунлари "Универсал" спорт мажмуасининг гиламларида республиканинг машҳур самбочилари иштирокида ёрқин беллашувлар ўтказилади.

Ушбу Ўзбекистон чемпионатида бир нечта медаллар жамланмаси ўйналади ва энг кучли спортчилар жорий спорт мавсумининг бўлажак мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Text to speech