Ольга Забелинская жорий мавсумдаги илк пойгасида иштирок этади
Бугун профессионал велоспортчи, Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская жорий мавсумдаги илк пойгаси "Setmana Valenciana-Volta Comunitat Valenciana Fémines" мусобақасида иштирок этади.
У Канаданинг етакчи жамоаси "WorldTour - Israel Premier-Tech" ҳомийлик қиладиган "Roland Cogeas Edelweiss" жамоаси таркибида чиқиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ольга "WorldTour" жамоаси билан шартнома имзолаган Ўзбекистоннинг ягона вакили бўлиб, бу юқори савиядаги нуфузли пойгаларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи олий дивизион ҳисобланади.
Бугунги мусобақа анча қийин кечиши аниқ. Ўз навбатида Ольга Забелинскаяга мавсум давомида омад, куч ва зафарлар тилаймиз! Уни олдинда Тожикистондаги Осиё чемпионати, қолаверса, Ханчжоу шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари кутиб турибди.