Ру En O'z
17 Февраль 2022 2406

Сирдарёда камондан отишни ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Бугун Сирдарё вилояти Ховос тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоятда камондан отиш спорт турини ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камондан отиш спортини ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят чемпионати ўтказилмоқда.

Дастлаб, шу спорт турини оммалаштириш бўйича Сирдарё вилояти Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси-Камондан ўқ отиш федерацияси ва вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан иштирокчиларга семинар-тренинг ўтказилиб, камондан ўқ отиш тури тарихи, қоидалари бўйича тушунтириб ўтилди.

Чемпионат давом этмоқда.

Манба: Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси

Text to speech