Ру En O'z
17 Февраль 2022 1779

Ёшларни жисмонан чиниқтириш уларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида туманда бир қатор спорт ва миллий ўйинлар мусобақалари ташкил қилиб келинмоқда

Айни пайтда Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Давлатобод туманини "Спортчилар шаҳарчаси"га айлантириш юзасидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида туман ҳудудида янги спорт иншоотлари ташкил қилиш, амалда мавжуд бўлганларини қайта жиҳозлаш ҳамда ҳар бир МФЙ ҳудудида саломатлик йўлакчалари, шунингдек, спортнинг айни бир турига ихтисослашган масканлар ташкил қилиш юзасидан "ЙЎЛ ХАРИТА"лари ишлаб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ана шу ишларни амалга ошириш юзасидан тақдимот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Бахтиёр Мирзаатов ва тегишли ташкилотлар иштирок этишди.

Маълумот учун ўтган даврда туманда 4 та "Саломатлик йўлаклари", "Тўқувчи", "Орзу", "Юқори Ғирвон", "Порлоқ", "Ўрта ровустон", "Навбаҳор", "Юқори Ровустон", "Елхон" каби 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Work out, Streetball каби спорт майдонлари ҳамда қиймати 15 млн сўм бўлган 17 дона спорт инвентарлари аҳоли ва ёшлар учун фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Давлатобод туманидаги 91-сонли умумтаълим мактабига қиймати 60 млн сўм бўлган спорт анжомлари, зарур воситалар ҳомийлик маблағлари хисобидан ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Наманган вилояти бош бошқармаси

Text to speech