17 Февраль 2022
1332
Самарқандда шахматни янада ривожлантириш ва йирик мусобақалар ўтказиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов раислигида ўтказилган "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетида Самарқандда шахматни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда ушбу спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, бўлажак гроссмейстерларни энг юқори даражада тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, Азиз Абдухакимов вилоятда шахматчиларни тайёрлаш бўйича мавжуд таклиф ва муаммоли масалалар билан қизиқди.
Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати